Энди Тошкентнинг иккита туманида контролёрлар аҳолидан сув таъминоти учун тўлов олмайди

 «Ўзсувтаъминот» янги лойиҳани ишга туширмоқда, унга кўра Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида контролёрлар аҳолидан сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тўлов олишни тўлиқ тўхтатади, дея хабар беради Podrobno.uz.

Компаниядагиларнинг фикрича, ушбу қадам коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича амалий чорага айланади. Шунингдек у пул оқимларининг шаффофлигини ошириш имконини беради.
 
Лойиҳа 20 майдан 1 июлга қадар давом этади. Ушбу туманларга бириктирилган контролёрлар фақат назорат фаолияти билан шуғулланади, уларнинг ихтиёридаги тўлов терминаллари ва термопринтерлар эса бошқа туманларга берилади.
 
«Сув таъминоти корхоналарининг контролёрлари лойиҳа даврида истеъмол қилинган ичимлик суви ва оқава сув хизматлари учун нақд пул талаб қиладиган ҳолатлар юзага келганида, 555-03-1055 телефони бўйича ёки stopcorruption@umail.uz электрон почтаси бўйича коррупцияга қарши курашиш бўлимига мурожаат қилиш зарур», – дея қайд этади компаниядагилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.