Эшитиш қобилияти бўйича ногиронлиги бўлган қизни урган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда эшитиш қобилияти бўйича ногиронлиги бўлган қиз калтакланаётганини акс эттирувчи видеоёзув тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар беради.
 
Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227 моддасига асосан қўлга олинган.
 
Идора маълумотларига кўра, 25 майдан 26 майга ўтар кечаси соат 03.15 да тез тиббий ёрдам муассасасига 102 дан ахборот келиб тушган, унда уларга тан жароҳатларига эга 24 ёшли Моҳизода В. олиб келингани айтилган.

«24 май куни 28 ёшли Ммутозбегим Д. ва унинг иккита таниши 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. ўз квартирасида 24 ёшли Моҳизода В.га тан жароҳатларини етказган. Бироқ қиз тушунтирмаган сабабларга кўра у квартирадан кўчага чиққан, ушбу квартирада юқорида тилга олинган аёллар биргаликда яшаган. Нукус кўчасига чиқиб қолган Моҳизода В. ўтиб кетаётган “тез ёрдам” автомобилини тўхтатган ва имо-ишоралар билан тиббий ёрдам муҳтожлигини тушунтириб, оёқларидаги калтак изларини кўрсатган», – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилган. Бироқ у бор-йўғи 30 кун амал қилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.