ЕТТБ: Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб “гендер линзаси”ни жорий этмоқда

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Гендер тенглиги бўйича миллий комиссия билан яқин ҳамкорликда ишлаб чиқилган гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда регулятор таъсирни баҳолаш тизимини (GR-RIA) жорий этиш бўйича 2021 йилга ҳаракатлар режасини тасдиқлади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЕТТБ хабар беради. 

«Бу мамлакат ва Марказий Осиё учун инқилобий воқеа, чунки Ўзбекистон қандай қилиб янги қоидалар эркаклар ва аёллар орасидаги тенгсизликни ошириши, қўллаб-қувватлаши ёки қисқартириши мумкинлигини тадқиқ қиладиган ихтисослашган восита, яъни “гендер линза”сини жорий этган минтақадаги биринчи давлатга айланади», – дейилади хабарда.

Ҳаракатлар режасининг тақдимоти 3 март куни Тошкентда ўтказилади, у манфаатдор томонларга GR-RIA қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўриш имконини беради.

«Бу, хусусан, Ўзбекистоннинг хусусий секторига мамлакатда гендер масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида муҳим ва тенг ролни тақдим этади. Шунингдек, GR-RIA кияик ва ўрта тадбиркорлик учун ҳаддан ташқари маъмурий ва бошқа норматив чекланишларни бартараф этади ва ижобийроқ ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳисобидан уларни янада рақобатбардошлироқ қилади».

ЕТТБ ва Ўзбекистоннинг аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасидаги кун тартиби аёл тадбиркорларни молиялаштириш ташаббуси томонидан қўллаб-қувватланади. Маблағлар GR-RIA ин давлат хизматчилари орасида жорий этишни тезлаштириш учун мўлжалланган ўқув платформаларини, онлайн-воситаларни ва ресурсларни  ишлаб чиқиш ва мамлакат фуқаролик жамияти, ҳокимиятлар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги диалогни яхшилаш учун фойдаланилади.

Бош саҳифадаги фотосурат: Народное слово

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.