Евгений Бунинни Ўзбекистонга яна қўйишмади

Евгений Бунинни Ўзбекистонга яна қўйишмади

Ёзувчи ва таржимон, Хитойдаги уйғурлар бўйича таниқли тадқиқотчи Евгений Бунин Ўзбекистонга киришга иккинчи бор рад жавобини олди. Бу ҳақда у Американинг Eurasianet нашрига маълум қилади.

Иккита фуқароликка эга Бунин (Россия ва АҚШ) Ўзбекистонга Америка паспорти бўйича киришга уринган ва 30 кунлик визани рамийлаштирган, аммо 1 март куни уни Қозоғистон чегарасидан ўтаётганда тўхтатишган.

Бундан олдин у республикага 2019 йил ноябрь ойида Россия паспорти билан, яъни визасиз киришга уринганди. Иккала ҳолатда ҳам чегарачилар унга нега кириш рад этилганини тушунтиришмаган ва изоҳ олиш учун ТИВга мурожаат қилишни маслаҳат беришган, дея қайд этади «Фергана» нашри.
 
Бунин киришга тақиқни охирги уч йил ичида олиб борган Хитойдаги уйғурлар қатағонига бағишланган тадқиқотлари ва Xinjiang Victims Database (Шинжонда Хитой сиёсатининг қурбонлари маълумотлар базаси, уларнинг қариндошлари берган кўрсатмалар ва йўқолганлар ҳақида маълумотлар) лойиҳаси билан боғламоқда. Базада 8 мингта қурбон ҳақида далиллар тўпланган. Унинг фикрича, Пекин билан яхши муносабатларга эга ва Хитой инвестицияларидан манфаатдор бўлган  Тошкентда унинг фаолиятидан келаётган хавфни ҳис қилишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.