Европа Инвестиция банкининг Ўзбекистон ҳудудидаги фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим кўриб чиқилди

Европа Инвестиция банкининг Ўзбекистон ҳудудидаги фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим кўриб чиқилди

2017 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биносида Европа инвестиция банки (ЕИБ) вакиллари билан телеконференция ўтказилди.

Унда ташқи ишлар, молия, адлия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти экспертлари Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқди.

Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.
 
Шунингдек, яқин вақт ичида мазкур Битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ҳам келишиб олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.