Ezgu Amal жамғармаси онкокасалликларга чалинган болалар учун байрам ўтказди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Ezgu Amal жамғармаси Миллий болалар тиббий марказида даволанаётган онкокасалликларга эга болалар учуг байрам ташкил қилди. Байрам “Юксалиш” миллий жамоат ҳаракати ва Ўзбекистон волотёрлар уюшмаси билан ҳамкорликда хайрия онлайн-марафони доирасида ўтказилди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига жамғармада маълум қилишди.


 
Chopar Pizza пиццериялар тармоғи мазали таомларни тақдим этди, “Солнышко” ташаббус гуруҳининг волонтёрлари эса ижобий ҳис-туйғуларни инъом қилди. Шунингдек, ERIELL Group компанияси, яъни акциянинг бош ҳомийси оғир бемор болаларга 50 млн сўм миқдорида ёрдам маблағини тақдим этди ҳамда гемато-онкология бўлимида болалар хонасини ташкил қилди.    
 
Фотосуратлар жамғарма томонидан тақдим этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.