Фарғона вилоятида 11-синф ўқувчиси учинчи синф ўқувчисини зўрлаган

Фарғона вилоятида 11-синф ўқувчиси учинчи синф ўқувчисини зўрлаган

Фарғона шаҳридаги туманлардан бирида жойлашган мактабда 3-синф ўқувчиси шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан жинсий зўравонликка учраган. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Воқеа сентябрь ойи бошида қурилиши якунланмаган участкадаги вагонда содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, катта синф ўқувчиси, агар бу ҳақда кимдир билиб қолса, уни пичоқлашини айтиб қўрқитган.

Ноябрь ойида ўтказилган экспертизалар зўравоннинг жиноятга алоқадорлигини тасдиқлади. Ўсмир Жиноий кодекснинг 119-моддаси 4-қисми бўйича ўз айбини тўлиқ тан олди. 26 ноябрь куни унга нисбатан уйда хибсда сақлаш кўринишидаги олдини олиш чораси танланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.