Фарғонадаги Гидролиз шаҳарчаси ўрнида ҳокимлик айтган меҳмонхона ўрнига кўп қаватли тураржойлар қурилади

Фарғонадаги Гидролиз шаҳарчаси ўрнида ҳокимлик айтган меҳмонхона ўрнига кўп қаватли тураржойлар қурилади

Фарғона вилоят ҳокимлиги бузилган Гидролиз шаҳарчаси ўрнида кўп қаватли тураржойлар қуриш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Фергана” нашри хабар беради. Мазкур нашр маҳаллий фуқаронинг сўровига ҳокимлик томонидан берилган жавобнинг нусхасини олган.

Унда айтилишича, олдин бузиб ташланган Гидролиз шаҳарчасининг ўрнида Фарғона шаҳрининг Алишер Навоий кўчаси бўйлаб ўн битта 12 қаватли тураржой биноларини қуриш ҳақидаги қарор шаҳар ва вилоят раҳбарияти томонидан “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида ишчи гуруҳ ва “Машъал” маҳалласи вакиллари йиғилишининг баённомаси асосида ўтган йил кузда қабул қилинган.

Қайд этилишича, биноларнинг биринчи қаватлари нотураржой тадбиркорлик объектлари, шу жумладан дўконлар, гўзаллик салонлари ва хизматлар бюроларига берилади. Бундан ташқари, уйларга туташ ҳудудга яшил дов-дарахтлар экилади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги Гидролиз шаҳарчасидаги уйларни бузиш ишлари ўтган йил январида бошланганди. Кейироқ Жанубий Кореялик инвесторлар бузилган шаҳарча ўрнида меҳмонхона қуришни режалаштираётгани маълум қилинганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.