ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказилади
2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг ихтиёрига ўтказилади.
Ўзбекистон Президенти “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб ёзади Kun.uz.
Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой ичида Давлат хизматлари агентлиги тизимида ФҲДЁ органларининг фаолиятини самарали ташкиллаштиришни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.
Улашиш:
Шарҳлар