Футбол агентлари аккредитациядан ўтади

Футбол агентлари аккредитациядан ўтади

Футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби амалиётга жорий этилади. “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Қарорга кўра, ҳудудий футбол ассоциацияларига юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш каби вазифалар тавсия этилди.

“Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий тарбия тадбирлари календарь режасига киритилади.

Тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан, ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлиши таъминланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.