Генерал Дўстум ўзиникиларни ташлаб кетмайди

Генерал Дўстум ўзиникиларни ташлаб кетмайди

«Ажал келтирадиган рейд унчалик ўхшамаган сиёсий найранг бўлиб чиқди» – Ўзбекистон чегарасидан 80 километр масофада Балх провинциясининг маъмурий маркази Мозори-Шариф шаҳрида юз берган қонли тўқнашувни афғон шарҳловчилари шундай деб атамоқда.
 
“Хамви” броневикларида оғир пулемётлардан ва ҳатто вертолётлардан фойдаланилган бўлса-да, бу толиблар билан олишув эмасди. Бу Қобулдан келган махсус бўлинманинг қўшни Фарёб провинциясидаги собиқ полиция командири этник ўзбек Низомиддин Қайсарийнинг қароргоҳига қилган ҳужуми эди.
 
Қайсарий хибсга тахминан 150 та жангчи билан қаршилик кўрсатади. Мозори-Шариф мана бир-бир ярим йилдан буён кенг ҳарбий амалиётлардан четда қолиб келаётганди, шу боис шаҳар марказидаги жанглар аҳолининг шаҳар чеккасига қочиб кетишига олиб келди.
 
Жанг бошланганидан кейин 24 соатдан сўнг полициячилар ўзларига боғ орқали йўл очиб, тураржой мажмуига киришди. 8 киши ҳалок бўлди, 30 таси хибсга олинди. Қайсарийнинг ўзи эса қочиб кетди.
 
Мана шу ерда қизиғи бошланади. Мозори Шариф бутун Балх каби генерал Абдулрашид Дўстумнинг таъсир доирасига киради. “Марказ”дан амалга оширилган махсус бўлинма амалиёти Дўстум билан маслаҳатсиз амалга оширилганди. Бу эса генералнинг нафсониятига қаттиқ тегиб кетади. Бунинг устига Қайсарий унинг азалий оғайниси.
 
Президент Ашраф Ғанида эса Қайсарий билан эски ҳисоб-китоблар бор: Қайсарийни кўплаб гуноҳларда, одам савдосидан тортиб, то қурол савдосида айблашади. Ўтган йили уни Қобулдан келган махсус бўлинма жангчилари хибсга олганди. Отишма юз берди (тўрт киши ҳалок бўлди). Охир-оқибатда уни ушлашди, самолётда Қобулга етказишди. Ғани Қайсарийнинг хибсга олинганини “катта ғалаба” деб эълон қилди.
 
Шунга қарамасдан, бир неча ойдан сўнг Қайсарий тўсатдан озодликда пайдо бўлиб қолди. У Шимолда митингларда чиқишлар қиларди ва қуролли қўриқчилар панасида телевизион интервьюларни ўтказарди.
 
Аnhor.uz нашрининг Қобулдаги мухбири ўтган сафар ҳам, бу сафар ҳам Қайсарийни охирги дақиқада қамалдаги қароргоҳидан генерал Дўстум олиб чиққан деб ҳисоблайди. Шундан сўнг Қайсарий Дўстумнинг Жузжон провинциясидаги “қалъаси”га йўл олади.

«Генерал Дўстум уни қучоқ очиб кутиб олди», – дейди барча воқеалардан кейин Дўстумнинг матбуот котиби Нажибулла Хошимий. Қайсарий ўз устозига қулоқ солмагани учун ундан узр сўраганини қўшимча қилди.

Афғонистон президенти энди жиддий ғазаб отига минганди. Дўстумнинг исмини айтмаган ҳолда у ўзининг телевизион чиқишида “ҳокимиятга қаршилик кўрсатадиганлар”га нисбатан “давлат чоралари” кўрилиши билан таҳдид қилди. Ва зудлик билан президентга тегишли ҳурмат кўрсатмаётган яна бир “кучли шахсни” хибсга олишни буюради. Бу генерал Земарай Пайкон. У давлат полициясини бошқарган, аммо 2017 йилда саккиз йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. У ҳам ғалати тарзда озод этилади. Айтишларича, яна Дўстумнинг  одамлари томонидан.
 
Ғанининг буйруғидан сўнг бор-йўғи бир неча соатдан кейин кечқурун генерал Пайконники деб ҳисобланадиган Facebook аккаунти  унинг янги фотосуратини чоп этди, унда Пайкон Париждаги Эйфел минораси олдида суратга тушган. «Ассалому алайкум ва хайрли тун, азиз дўстлар», – дейилади фотосурат остидаги ёзувда.
 
Дўстум мамнун. Ғани эса ғазабда.
 
Юрий Черногаев

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.