Грузия-Туркия чегарасидаги “Сарпи” назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистондан юк автомобилларининг 150 дан ортиқ ҳайдовчилари тўхтаб қолганди. 30 март куни бир ҳайтадан буён ўзларининг юк машиналарида яшаётган ҳайдовчилар президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаатнома ёзишди. Бу ҳақда centralasian.org нашри хабар беради.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, бугунги кунда Грузия-Туркия чегарасини 50 дан ортиқ юк машинаси кесиб ўтган. Туркия Божхона идораси ва Савдо вазирлиги 30 март тундан бошлаб Ўзбекистоннинг юк транспорт воситаларини ўтказиш яна тикланганини тасдиқлади.
 
«Туркия томони берган маълумотга кўра, ўзбек автоташувчилари Туркия ҳудудига Ўзбекистондан чиққан санадан бошлаб 14 кунлик муддат ўтганидан кейин киришлари мумкин», - дейилади ТИВ хабарида.
 
Вазият Ўзбекистоннинг Анқара ва Бокудаги элчихоналари назорати остида, улар давлатлараро чегарада 14 кунлик муддат ўтишини кутиб турган Ўзбекистон фуқаролари бўлган ҳайдовчилар билан алоқаларни ушлаб турибди.