«Гулшан» истироҳат боғи ҳудудида клиника қурилмоқда: ижтимоий тармоқларда “клиника”нинг суратлари пайдо бўлди

1-Тиббиёт академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт академияси ва “Гулшан” истироҳат боғи ҳудудида тўртта кўп профилли клиника қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Идорада қайд этишларича, “Ички ишлар вазирлигига қарашли истироҳат боғи ҳозир ташландиқ аҳволга келган”. Хабарда дарахтлар кесилишига қўйилган мораторий талаблари бузилмаслиги айтилади.

«Боғ ҳудудида кўп профилли тиббиёт клиникасини қуриш билан бир қаторда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади», – дейилади хабарда.

Шу билан бирга, хабарда ҳудудда қаҳвахона, ресторан, спа-салонлар, пилатес студияси ва luxury-автомобиль ювиш жойи пайдо бўлиши ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Ушбу ҳолатга  «Ташкент вокруг» каналининг маъмури эътибор қаратди.

Фотосурат: “Ташкент вокруг”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.