Халқ банки энди пенсия тизими билан шуғулланмайди

Халқ банки энди пенсия тизими билан шуғулланмайди

Президент Шавкат Мирзиёев “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонни имзолади. Мазкур ҳужжатга кўра, бир нечта банкни, шу жумладан Халқ банкини хусусийлаштириш кўзда тутилган. Давлат улушини стратегик инвесторга сотиш режалаштирилмоқда

Юридик шахсларнинг ягона реестри маълумотларига кўра, ҳозир банкнинг 53% Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, 24% – Марказий банкка, 23% – Молия вазирлигига тегишли, дея қайд этади Spot.uz.

Хусусийлаштириш муносабати билан жамғариб бориладиган пенсия тизимини Халқ банки ихтиёридан Молия вазирлиги ихтиёрига бериш кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.