Халқ таълими вазирлиги тўланмайдиган таътиллар ҳақида ариза ёзишга мажбур қилинган ўқитувчилар билан боғлиқ вазиятни назорат остига олди
Тошкент мактабларининг ўқитувчиларини тўланмайдиган таътил тақдим этиш ҳақида ариза ёзишга мажбур қилишмоқда. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) асосий таътилни қисқартириш ҳисобидан ўқитувчиларга навбатдан ташқари меҳнат таътили берилишини тугунтирган ҳолда, бу вазиятни назорат остига олди, дея хабар беради Podrobno.uz.
16 мартдан бошлаб Тошкент мактабларининг ўқитувчиларидан оилавий ҳолатга кўра икки ҳафтага иш ҳақини сақламасдан таътил тақдим этиш ҳақида ариза ёзишни талаб қилишаётгани ҳақидаги маълумот қатор нашрларда пайдо бўлди.
Вазирликнинг ўқитувчилар фаолияти ҳақидаги расмий баёноти 15 март куни чоп этилди. Ҳужжатда ўқитувчилар таътилларнинг бир қисмини мамлакат меҳнат қонунчилигига мувофиқ олиш ҳуқуқига эга экани таъкидланганди.
Бундан ташқари, 17 март куни брифингда халқ таълими вазири Шерзод Шодмонов 18 мартдан бошлаб барча ўқитувчиларга ҳукумат комиссиясининг қарорига биноан таътил берилишини эълон қилди. Тегишли буйруқ ўша куннинг ўзида имзоланди.
Вазирликдагиларнинг айтишича, тўланмайдиган таътилга ариза берган ўқитувчилар уни мактаб маъмуриятида иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда навбатдан ташқари меҳнат таътили ҳақидаги аризага қайта расмийлаштиришлари мумкин.
Халқ таълими ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига тўланадиган таътилларни расмийлаштириш бўйича талабларга амал қилинишини назорат қилиш топширилди.
Шарҳлар