Ҳарбий эпидемиолог: Ўзбекистонда АҚШ биолабораториялари йўқ

Ўзбекистонда АҚШ биологик лабораториялари бўлмаган, мавжуд эмас ва бўлмайди, дейди Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази вабо лабораторияси мудири, ҳарбий эпидемиолог Маъруфжон Мадаминов. Бу ҳақда Sputnik нашри ёзади.

Аввалроқ, ОАВда АҚШ дунё бўйлаб, шу жумладан МДҲ давлатларида ҳам бир неча юзлаб биологик ҳарбий лабораториялар ташкил қилгани ҳақида бир неча бор хабар тарқалганди. 

«Биз расман эълон қиламизки, Ўзбекистонда Америка биологик лабораторияси бўлмаган, мавжуд эмас ва бўлмайди», — дейди М.Мадаминов.

Суверен Ўзбекистон турли давлатлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ҳуқуқига эга, аммо бошқа давлатларнинг биологик хавфсизлигига таҳдид солишига йўл қўймайди, дея таъкидлайди ҳарбий эпидемиолог.

Мадаминовнинг сўзларига кўра, республикада АҚШ билан ҳамкорлик доирасида реконструкция қилинган ёки қурилган ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган лабораториялар мавжуд, аммо булар 2-даражали хавфсизлик лабораториялари, яъни биологик/бактериологик қуролларнинг потенциал таркибий қисмларини яратиш учун яроқсиз.

«Улар Роспотребнадзор муассасаларининг лабораториялари сингари санитария-эпидемиология хизматининг миллий лабораториялари. Уларда ҳарбий тадқиқотлар олиб борилмаган ва ҳозир олиб борилмаяпти<…»", — дея қайд этади Мадаминов.

Унинг айтишича, лабораторияларда биологик қурол компонентларини яратиш, намуналардан ажратилган микроорганизмларни ўзгартириш, бактериялар ва вируслар захираларини кўпайтириш ва тўплаш учун зарур бўлган лаборатория ускуналари (секвентатор, биогенераторлар ва бошқалар) мавжуд эмас.

Ҳарбий эпидемиолог америкалик микробиологлар ҳеч қачон Ўзбекистондаги лабораторияларда ишламаганлигини айтади.

«Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториялари фақат миллий кадрлар билан тўлдирилган», — дейди Мадаминов.

Фотосурат: РИА Новости
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.