Хоразм вилоятида қизнинг иффатини “текширган” аёлларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Хоразм вилоятида қизнинг иффатини “текширган” аёлларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалганди.
 
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлган, деб ёзади UzNews нашри.
 
Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.
 
Мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатаётган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади.
 
ИИВ матбуот хизматининг Anhor.uz нашрига берган маълумотига кўра, иш суриштирув босқичида турибди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.