Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари наркотиклар рекламаси акс этган баннер буюртмачиси ва ижрочисини аниқлади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари наркотиклар рекламаси акс этган баннер буюртмачиси ва ижрочисини аниқлади

21 ноябрь куни Тошкентнинг Оҳангарон шоссесида журналист Муҳаммадшариф Маматқулов наркотиклар савдоси билан шуғулланадиган сайтга олиб борувчи QR-кодли реклама баннерини аниқлади. Кейинчалик баннер олиб ташланди.

Яшнабод тумани ҳудудида баннер жойлаштиришга буюртмани 48 ёшли Ш.Ш. олган ва бажарган. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи ҳамда ташқи рекламани тайёрлаш билан шуғулланадиган фирма раҳбари фуқаро С.Х. буюртмачи бўлган, дея қайд этилади. ИИББ хабарида.
 
Тошкентдан ташқари худди шундай баннер С.Х.нинг буюртмаси бўйича Самарқанд шаҳри ҳудудида ҳам жойлаштирилган. Айни пайтда баннер демонтаж қилинди.
 
29 ёшли С.Х. интернет орқали россиялик блогердан интернет орқали буюртма олганини, пулларни унга банк картаси орқали ўтказиб беришганини айтади.  Бунда у блогердан босиб чиқарилишга тайёр баннер дизайнини олган.
 
Ш.Ш. ва С.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1 моддаси 2-қисмида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилган.

Айни дамда чет элда бўлган буюртмачиларни аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда. Шунингдек, челленж рекламаси остида аслида нима яширилганини буюртмачи ва ижрочи билган-билмагани ёки улар буни қасддан қилган-қилмагани, шунингдек наркотиклар ва психотроп моддалар рекламаси берилган яширин сайт QR-коди интернет орқали олинган файлда бўлган-бўлмагани ҳам аниқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.