Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қайроққум сув омбори ўпирилгани ҳақида миш-мишлар тарқатган 10 та фуқаро ушланди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сохта миш-мишлар ва ахборот тарқатиб, Сирдарё вилоят аҳолиси орасида ваҳима келтириб чиқарган ўн нафар фуқаро қўлга олинди.
 
Ижтимоий тармоқларда 14 январь оқшомида қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
 
Қўлга олинган фуқароларнинг ҳаммаси қилган ишидан пушаймон бўлиб, ҳокимият ва фуқаролардан кечирим сўради. Уларнинг ҳаммаси сирдарёлик, орасида аёл киши ва маҳаллий блогер ҳам бор. Улар йирик пул жаримасига ва ҳатто икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилиши мумкин, деб ёзади “Дарё” нашри.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.