Хусусий клиникалар Covid-19 га чалинган беморларни даволашлари мумкин

Хусусий клиникалар Covid-19 га чалинган беморларни даволашлари мумкин

Ўзбекистондаги барча нодавлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларига COVID-19 га чалинган беморларни даволашга рухсат этилди. Бу ҳақда пайшанба куни бош вазир Абдулла Арипов раислигидаги йиғилишда маълум бўлди, дея хабар беради Koronavirus Info Telegram-канали.

Йиғилишда COVID-19 га чалинган ҳамда пневмония ва бошқа ўпка касалликлари билан мураккаблашган беморларни даволаш учун зарур бўлган импорт  кислородли концентраторлар божхона божидан озод этилиши ҳақида эълон қилинди.
 
Айни пайтда механотерапия, массаж аппаратлари, қобилиятларни аниқлаш учун психологик тестлар аппаратураси, озонли, кислородли ва аэрозолли терапия учун аппаратура, сунъий нафас олиш ва бошқа нафас олиш аппаратураси 5% ли божга тортилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.