ИИВ: Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги гаплар асоссиз

ИИВ: Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги гаплар асоссиз

Колонияда қамоқ муддатини ўтаётган собиқ Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги гап-сўзлар – асоссиз. Бу ҳақда 12 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Умида Абдуллаева маълум қилди, деб ёзади «Фергана» Daryo нашрига таянган ҳолда. 

«Гулнора Каримова суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамоқда», — таъкидлади у.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳам собиқ президентнинг қизи касаллиги ва унинг гзёки ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги маълумотни “миг-миш” деб айтган ҳолда ушбу масала бўйича фикр билдирди.

Қайд этиб ўтамиз, Гулнора Каримова Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-сонли умумий режимдаги колонияда жазо муддатини ўтамоқда. Суд Ислом  Каримовнинг қизини жиноий тил бириктириш, таъмагирлик ва бошыа жиноятларни ташкиллаштириш айби билан 13 йил ва тўрт ойга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилганди.

Шу йил октябрь ойида iman.k17 номли фойдаланувчи Instagram тармоғида (таъкидланишича, ушбу аккаунт Каримованинг қизи Иманга тегишли) Гулнора Каримовада ўпка яллиғланиши аниқлангани ва у колониянинг санитария қисмида ётганини маълум қилган. Шунингдек унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ва COVID-19 га тест ўтказишга рухсат беришмаётгани айтилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.