ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Хоразм вилоятидаги аёллар жанжали бўйича изоҳ берди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Хоразм вилоятидаги аёллар жанжали бўйича изоҳ берди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан учрашган 20 ёшли бошқа бир аёлни дугоналари билан биргаликда ушлаб олиб, калтаклаган. Бу ҳақда Газета.uz нашри ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига таянган ҳолда хабар беради.

Департамент маълумотларига кўра, 24 июль куни соат тахминан 12:00 ларда 26 ёшли И.О. (эркак) ўзининг таниши 20 ёшли Ю.Т. (аёл) билан учрашган. 

Бу ҳолатни И.О.нинг турмуш ўртоғи 24 ёшли М.С.(аёл)нинг дугоналари кўриб қолган ва телефон орқали бу ҳақда М.С.га хабар бериб, уни чақиришган. Аёллар Ю.Т.ни ушлаб олиб, турли хил уятли сўзлар билан хақоратлаб, жанжал қилишган. М.С. эса Ю.Т. танасининг турли жойларига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Жанжал вақтида М.С.нинг дугоналаридан бири ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, кейинчалик мазкур видеолавҳани Telegram мессенжери орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.