ИИВ қандай ҳолатларда стикерсиз шахсий автомобилдан фойдаланиш мумкинлигига изоҳ берди

ИИВ қандай ҳолатларда стикерсиз шахсий автомобилдан фойдаланиш мумкинлигига изоҳ берди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бўлиб ўтган онлайн-брифинг давомида шошилинч ҳолатларда шахсий автотранспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритди.

Фуқароларнинг карантин даврида яқинларини касалхонага, туғруқхонага транспортировка қилиш, тиббиёт муассасаларидан олиш ва шошилинч тиббий муолажа олиш учун шахсий автомобилдан фойдаланиш имконияти ҳақидаги саволига жавоб берар экан, ИИВ вакили бундай ҳолатларда истисно сифатида ЙПХ ходимлари шахсий автомобилдан фойдаланишга рухсат беришини маълум қилди.

Бунда у фуқаролардан ЙПХ ходимлари билан суҳбатлашганда ҳис-ҳаяжонга берилмасликларини илтимос қилди. “Вазиятни хотиржам ва далиллар билан тушунтиринг. Сизни тушунишади. Аммо давлат хизматчиларининг ишончини суиистеъмол қилиш ярамайди. Вазият назорат остида”, – дейди у.

Бош саҳифадаги фотосурат: «Дунё» АА

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.