ИИВда қатор тайинлашлар юз берди

ИИВда қатор тайинлашлар юз берди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор тайинлашлар юз берди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
 
Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари этиб олдин Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилган Баҳодир Мирзарахимов тайинланди. Унинг ўрнига эса аввал қўмондон биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи бўлган полковник Шокиржон Худойназаров тайинланди.
 
Полковник Баҳромбек Одилов ИИВ жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди.
 
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони этиб олдин Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган полковник Хасан Ботиров тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.