IKEA Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмаяпти

Швециянинг мебель ишлаб чиқарувчи IKEA компанияси Ўзбекистон ҳудудида фабрика очишни режалаштирмаяпти, деб ёзади “Газета” нашри.
 
Компания ахборот хизматининг таъкидлашича, что Inter IKEA Systems B.V. – IKEA компаниясининг бутунжаҳон франчайзери – мунтазам равишда швед брендининг концепцияси билан тоборо кўпроқ одамларни қамраб олиш учун янги имкониятларни излайди.

«IKEA компанияси 2025 йилгача 12 та янги бозорга чиқишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон ушбу кенгайиш режасига кирмаган», — дея қайд этишган компания ахборот хизматида.

Февраль ойи бошида Ўзбекистон президентига Тошкент вилоятида режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдим этилганди. Уларнинг орасида Чирчиқда умумий қиймати 52 млн долларлик мебель ишлаб чиқарувчи IKEA фабрикасини очиш лойиҳаси ҳам айтиб ўтилганди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.