Илҳом Неъматовнинг лавозими пасайтирилди

Илҳом Неъматовнинг лавозими пасайтирилди

Илҳом Неъматов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлайдиган бўлди. Бундан олдин у ташқи сиёсий идора раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётганди, дея хабар беради Kun.uz.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 2017 йил май ойидан элчи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.