Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасига тақдим этиладиган аризалар экспертизасининг муддатлари қисқарди

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишга тақдим этиладиган аризаларни тезлаштирилган тарзда экспертиза қилиш процедураси жорий этилди.
 
Товар белгисига тақдим этиладиган аризани кўриб чиқиш процедураси, қўшимча бож тўланиши ҳамда зарур ҳужжатлар пакети тақдим этилиши шарти билан, 7 ойдан 1 ойгача қисқартирилди.
 
Тезлаштирилган процедура рўйхатга олувчи органга 2021 йил 1 январдан кейин тақдим этилган барча аризаларга нисбатан қўлланиши мумкин.
 
Тезлаштирилган экспертиза якунлари бўйича берилган товар белгисини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор устувор ҳуқуқлар асосида манфаатдор шахслар томонидан бекор қилиниши мумкин.
 
Худди шундай процедуралар ихтироларга, фойдали моделларга ва саноат намуналарига нисбатан ҳам кўзда тутилган.
 
Патент бўйича ишончли вакил Лола Исламова
 
Саволларни [email protected] манзилига бориш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.