«Ишонч ва Ҳаёт» ташкилоти “ТАШАККУР” мукофоти ғолибларини эълон қилди

«Ишонч ва Ҳаёт» ташкилоти “ТАШАККУР” мукофоти ғолибларини эълон қилди

Бугун, 2019 йилнинг 1 декабри Бутунжаҳон ОИВ/ОИТСга қарши курашиш куни ҳисобланади. 2019 йилги шиор – “Ҳамжамиятлар ўзгаришларга эришмоқда”. ОИВ/ОИТС билан яшаётган кишилар бирлашмаси бўлган “Ишонч ва Ҳаёт” ННТ  “ТАШАККУР” мукофотининг ғолибларини эълон қилади. Танлов ОИВ/ОИТС эпидемиясига қарши курашишдаги илғор ташаббусларни аниқлаш ва рағбатлантириш, Ўзбекистонда ОИВ билан яшаётган одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун уларни қўллаб-қувватлаётган ва эътибор қаратаётган кишиларга эҳтиром билдириш мақсадида Ўзбекистонда учинчи бор ўтказилмоқда (биринчиси 2006 йилда, иккинчиси 2013 йилда ўтказилганди).

2019 йилда қуйидагилар ғолиб бўлди: Учаев Сергей (Тошкент), Ғаффоров Шуҳрат (Наманган вилояти), Кузнецова Оксана (Тошкент), Вальшина Танзиля (Навоий вилояти), Баротова Винера (Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказининг бош шифокори), Ортиқов  Неъмат  (шифокор, Навоий вилояти),  Мирзакаримова Гулмира (шифокор, Наманган вилояти), Седих  София (психолог, Тошкент).

«Ишонч ва хаёт» ННТ номидан биз билан ишлаётган барчага, ҳамжамият байроғини баланд кўтариб бора            ётганларга, ташкилот кўнгиллилари ва аъзоларига, 2019 йилда “ТАШАККУР” мукофотини қўллаб-қувватлаган ишончли ҳамкорларимизга, айниқса UNICEF-Ўзбекистон ташкилотига “ТАШАККУР” деймиз. Биргаликда биз албатта ўзгаришларга эришамиз, биргаликда биз ОИВ/ОИТСни, жамиятдаги стигма ва камситишларни тугатамиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.