Ивент-саноат ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилди

Ивент-саноат ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилди

Тадбир ташкилотчилари миллий ассоциацияси Ўзбекистон президентига мурожаат билан чиқди. Ассоциация узоқ муддатли фоизсиз кредитлар тақдим этилиши, фойда, мулк ва ер солиқларидан озод қилиш кўринишида кўмак кўрсатишларини сўраяпти.

«Таклиф этилаётган чоралар event-бозор иштирокчиларига Ўзбекистонда ва дунёда эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар иш жойларини сақлаш ва янги ўсиш нуқталарини топиш  имконини беради», – дейилади мурожаатномада.

Ассоциациянинг қайд этишича, етарлича мустаҳкамлик захирасига эга бўлмаган кичикроқ компаниялар бозордан кетиб бўлган, аммо яқин вақт ичида деярли уч ойдан бери ходимларига маош тўлаб, уларни ушлаб турган корхоналарни ҳам шу нарса кутиши мумкин.

«Жорий чекловлар тадбирлар ташкил этишга ихтисослашган компанияларнинг кўп сонли шерикларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Сўз пудратчиларимиз. яъни визуал, товуш ва чироқ ускунларини етказиб берувчилар, декораторлар, безакчилар ва ҳоказолар ҳақида бормоқда. Уларнинг ҳаммаси ҳозир катта қийинчиликларга учраган, чунки бошқа соҳалардан фарқли ўлароқ яқин ойларда коронавирус етказган зарарни қоплаш имконига эга эмаслар», – дея қайд этади мурожаатномани тузувчилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.