Ижод мактабларида бир йилда камида 50 та шеър ёдлаш мажбурий қилиб қўйилади

Ижод мактабларида бир йилда камида 50 та шеър ёдлаш мажбурий қилиб қўйилади

Ҳукумат президент, ижод ва махсус мактабларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.

Ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепциясида уларнинг ўқувчилари қуйидаги кўрсаткичларга эришиши назарда тутилган:

·         ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара 50 та асарини ўқиш;
·         бир йилда камида 50 та шеърни ёд олиш;
·         ўзбек ва дунё кинематографиясининг 100 та энг яхши намунасини томоша қилиш;
·         ўзбек ва дунё тасвирий санъатининг 100 та энг етук асари билан танишиш;
·         ўзбек ва дунё мумтоз мусиқасининг 100 та энг мукаммал асарини тинглаш.   

Мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади. Бунинг учун Агентлик келаси ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Халқ таълим вазирлигига буюртма беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.