4 июль куни Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида Италиянинг Сапиенца университети профессор-ўқитувчилари ва факультет вакилларининг илмий-тадқиқот ва ўқув-методик масалаларга бағишланган учрашуви ўтказилди. 


 
700 йиллик тарихга эга бўлган университетда хозирги кунда 2000 нафар ходимдан ташқари, 112 минг талаба, 4000 ўқитувчи ва 2000 нафар илмий ходимлар, техник ва кутубхоначилар фаолият юритишмоқда. Дунёнинг этакчи олий ўқув юртлари рейтингида Сапиенца университети тадқиқотлар, таълим ва халқаро миқёсдаги сифат кўрсаткичлари борасида етакчи ўринни эгаллайди. Учрашув доирасида ЎзМУ ва Сапиенца университети билан имзонланган меморандум бандлари, жумладан халқаро талабалар алмашинув дастурлари, профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малака ошириш имкониятлари ва ҳамкорликда илмий тадқиқот ва ўқув-услубий ишларини олиб бориш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, келажакдаги режалар тузиб олинди.

Суҳбат давомида Сапиенциа университети профессорлари халқаро ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини ва биргаликдаги фаолиятимизни самарали бўлишини таъкидлаб ўтди.