Карантин даврида аёлларга ёрдам бериш учун ишонч телефони ишга туширилди
Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссия БМТнинг Аҳолишунослик фонди ва Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда 10 апрелдан бошлаб “Ишонч телефони” хизматини ишга туширди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар беради.
Аёллар қуйидаги рақамлар бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин:
юрист: + 99897 137 26 26,
руҳшунос: +998 97 137 27 27,
«Ишонч телефони» оператори: +99897 137 24 24.
«Ишонч телефони» хизмати ҳар екуни соат 8.00 дан 18.00 гача карантин даврида уч ой давомида ишлайди.
Улашиш:
Шарҳлар