Касалланганлар сони 4 нафарга етди ва коронавирус ҳақидаги бошқа янгиликлар

Касалланганлар сони 4 нафарга етди ва коронавирус ҳақидаги бошқа янгиликлар

Шу соатга коронавирус бўйича асосий янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Янги касалланганлар

Covid-19 коронавирусига чалинган аёлнинг қизи ва ўғлида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Айни пайтда аёлнинг 10 та қариндоши карантинга олинган, улар Вирусология институти клиникасига жойлаштирилган. Бундан ташқари, карантинда аёл билан бир рейсда келган 23 нафар йўловчи ва 11 март куни пойтахт аэропортида ишлаган чегара қўшинлари, божхона ва аэропортнинг 69 та ходими ҳам карантинга жойлаштирилган.

Тўртинчи касалланиш ҳолати эса 15 март куни соат 05:15 да Истанбулдан Тошкентга (HY274 рейс) учиб келган фуқарода аниқланди.

Бозорлар одатий режимда ишлайди

Эслатиб ўтамиз, барча бозорлар ва супермаркетлар одатий режимда ишлайди. “Биз ҳамма зарур нарсаларни ўзимиз ишлаб чиқаряпмиз. Муаммолар йўқ. Энг муҳими ваҳимага тушмаслик. Нархларнинг кескин ошишига йўл қўйилмайди”, – дейди солиқ қўмитасининг раиси Бекзод Мусаев.

Коронавирус ҳақидаги янгиликларни бериб борувчи расмий каналнинг қайд этишича, агар сиз бирламчи заруратга эга маҳсулотларнинг нархи асоссиз оширилишига дуч келсангиз, ДСҚ (71) 244-98-98 рақами бўйича ишоч телефонига ёки 1198 қисқа рақами орқали Сall-марказга мурожаат қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: барча вилоятлар тайёр

«Барча вилоятлар тайёр. Хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий бошқармалари тегишли тайёргарликдан ўтди. Ходимлар эпидемия ҳолатида ва профилактика бўйича нималар қилишни билишади», – дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

Кўчма кассалар ва Тошкент автовокзали туну-кун ишлаши ҳақида

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси темир йўл чипталарини харид қилиш учун вокзалдаги чипта кассаларига бориш шарт эмаслигини қайд этади. Ушбу мақсадларда талабалар шаҳарчасида «O'ztemiryo'lyo'lovchi» АЖ кўчма касса ташкил қилди.

Шунингдек Тошкент автовокзали ҳам туну-кун ишлаш режимига ўтган бўлиб, у талабалар ва ўқувчиларни вилоятларга етказишга тайёр, дея хабар беради Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

Мавзу бўйича ўқинг:
Коронавирусни юқтирмаслик учун қўлларни қандай қилиб тўғри ювиш керак

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.