Кечки Анҳор: 13 январь янгиликлари

Кечки Анҳор: 13 январь янгиликлари

Самарқанд-Қарши автойўлида 10 дан ортиқ машина тўқнашган. Ҳозирча авария тафсилотлари берилмаган. ЙТҲ ёмон кўриш шароитларида ва сирпанчиқ йўлда содир бўлган.
 
Тўра Боболов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланди. У 2017 йил апрель ойидан 2019 йил апрелигача у вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Самара-Чимкент трассасида 53 нафар ўзбекистонлик фуқаро кетаётган автобус бузилиб қолган. Воқеа 12 январь куни содир бўлган. 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да таъмирлаш ишлари якунланганидан кейин автобус ўз ҳаракатини давом эттирган.

Тошкентда сохта-криптовалюта яратувчиларига қарши дастлабки иш қўзғатилди. Фирибгарлар 160 минг долларга яқин пулни ўзлаштирган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, 18 киши уларнинг қурбонига айланган. Ушбу иш бўйича нечта киши жавобгарликка тортилганига аниқлик киритилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.