Кечки Анҳор: 20 март янгиликлари

Кечки Анҳор: 20 март янгиликлари

Ўзбекистон спортчилари Токиодаги Олимпиадага тайёргарликни давом эттирмоқда. Бироқ Ўзбекистон терма жамоалари аъзоларининг халқаро спорт турнирлари ва чет элда ўқув-машқ йиғинларидаги иштироки вақтинчалик тўхтатилган.
 
Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун 1 млрд доллар қарз олади. Ҳукуматга ушбу маблағларни халқаро молия институтлари ва бошқа манбаларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобилан жалб этиш топширилди. Икки ҳафта давомида ишга туширилмаган захираларни топиш бўйича чоралар мажмуи тасдиқланади. Чоралар орасида – хуфия иқтисодиётни қисқартириш.
 
S7 компанияси нега ўзбекистонликлар Новосибирскдан чартер рейси билан учиб кета олмаганига изоҳ берди. Компания матбуот хизмати берган маълумотга кўра, “авиакомпания ташувни амалга оширганида, албатта жавобгарликка эга. Аммо бу ҳолатда ташувлар бизнинг айбимиз билан бекор қилингани йўқ, шу боис бизнинг жавобгарлигимиз ҳам йўқ”. Компаниянинг қайд этишича, тахминий парвоздан бир ярим соат олдин Ўзбекистондан рейсни амалга оширишга рад жавоби олинган.

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани прокуратураси маҳаллий аҳоли ва ҳукумат вакиллари ўртасидаги низо бўйича жиноий иш қўзғади. Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни “Халқобод” маҳалласида маҳаллий аҳоли ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида тош ва таёқлар қўлланган ҳолда низо юз берган. Ушбу вазият қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга бўлган 0,39 га ерда ноқонуний қурилган бир нечта уйни бузиш талаби туфайли содир бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.