Кечки Анҳор: 22 январь янгиликлари

Кечки Анҳор: 22 январь янгиликлари

Тошкентдаги саноат корхоналари Кичик ҳалқа йўлидан ташқарига чиқарилади. Тошкент ҳокимлигининг қайд этишича, корхоналарни кўчириш бўйича ишлар бир йилга яқин вақтни эгаллаши мумкин. Масалан, Яккасарой кичик саноат зонасидаги корхоналарни Сирғалидаги махсус саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш режалаштирилмоқда.
 
УЖКХ вазирлиги иситиш тизими учун фақат иситиш ойларида тўлашни таклиф қилмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин тўлов иситиш даврининг 1 кунига 1 м2 иситиладиган майдон ҳисобида амалга оширишни кўзда тутадиган ҳужжатлар имзоланган эди.

Тошкентнинг юкламаси катта бир нечта йўлларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан, юкламаси катта Янги Сирғали кўчасидаги транспорт оқимини камайтирган ҳолда Қипчоқ ва ҳалқа автойўлини бирлаштирадиган янги ер усти кўприк йўлини қуриш кўзда тутилган.  Шунингдек Сирғали туманидаги автобозорга кириш ва чиқиш йўлини қайта қуриш ҳам режалаштирилган. Реконструкция ишларидан кейин автобозорга Янги Сирғали кўчасидан кирилади ва ҳалқа автойўлидан чиқилади.

Фарғона вилояти ИИБга Дониёр Тошхўжаев раҳбар этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у “Маҳалла” хайрия жамоатчилик фондига бошчилик қилаётган Раҳмат Маматов ўрнини эгаллади.
 
Deutsche Bahn компанияси Ўзбекистонда темир йўлларни ривожлантиришга ёрдам беради. Томонлар ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзоладилар. Юк-йўловчи ташувларини ва транзит-логистика салоҳиятини ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашинуви кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.