Кечки Анҳор: 25 ноябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 25 ноябрь янгиликлари

Оренбург областида юз берган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди, юртдошларимиздан бири касалхонага ётқизилди. Микроавтобус ва юк машинаси иштирокидаги воқеа Оренбург-Акбулак автотрассасида юз берган.

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро миссияси парламентга сайловлар жараёнини кузатади. Унда 300 га яқин кузатувчи қатнашиши тахмин қилинмоқда.
 
Депутатлар овчилик ҳақидаги қонунни қайта ишлашга юборди. Уларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасида фақат овчиларнинг жамоатчилик бирлашмаларига аъзо бўлган жисмоний шахсларга ов қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда. “Мамлакатда жами 38 мингдан ортиқ овчи мавжуд. Қонунга кўра, уларнинг ҳаммаси даставвал ННТга аъзо бўлиши, кейн эса ов қилиши керак. Демак, овчилар жамоатчилик бирлашмасининг гувоҳномаси бўлмаса, оддий ҳаваскор балиқ овловчи  ёки овчи  балиқ овлаши ёки ҳайвон ва қушларни овлаши мумкин бўлмайди ва унинг бу ҳаракатлари браконьерлик ҳисобланади”, – дейилади хабарда.
 
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси аёзда пулсиз ва пиёда Актобедан уйга йўл олган. Уларни “Самара-Чимкент” автойўлининг 780-километрида полициячилар кўриб қолган. Ўзбекистонликлар Чимкетгача транспорт ушлашга ва у ердан ватанига етиб олишга ҳаракат қилган. Уларни Ўзбекистонга жўнатиб юборишга кўмак берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.