Кечки Анҳор: 28 февраль янгиликлари
1115 та компанияни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги ана шундай таклиф билан чиқди. Ушбу компаниялар орасида Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес маркази, “Ўрикзор” савдо мажмуи, Uzdigital TV ҳам бор. Улар 2025 йилгача хусусийлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, компанияларнинг улушлари ҳам сотилиши мумкин. Масалан “Ўзбектелеком” компаниясининг 18,8%, COSCOM компаниясининг 85%, Uzbekistan Airways компаниясининг 49%.
Ўзбекистон ҳудудларида бешта янги педагогика институти ташкил қилинади. Бу ҳақда президент қарорида сўз боради. Институтлар Самарқанд, Андижон, Бухоро, Термиз, Қарши шаҳарларида ташкил этилади.
Амалдорларни жазолаш аҳоли сўровига боғлиқ бўлади. Аҳолининг иқтисодий мажмуа ташкилотларига муносабати ёпиқ ва очиқ сўровлар методи билан аниқланади. Уларнинг натижалари бўйича рейтинг шакллантирилади. Ижобий рейтинг олганлар рағбатлантирилади, салбий рейтингдагилар эса жазоланади.
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани беришни электрон шаклда қилишмоқчи. Миллий лойиҳавий бошқариш агентлиги президент қарорининг лойиҳаси билан чиқди. Ҳужжат муҳокамаси 11 мартгача давом этади.
Шарҳлар