Кечки Анҳор: 9 март янгиликлари
ID-карта 198,5 минг сўмга тушади. Улар 2021 йил 1 январдан берила бошлайди. 2022 йил 31 декабргача ID-карталар кўнгилли равишда берилади, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача эса мажбурий тартибда берилади. Ушбу пайтга келиб, 2011 йил намунасидаги биометрик паспортлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
UzAuto Motors компанияси қатор моделларнинг нархини оширди. Хусусан Damas автомашиналарининг нархи комплектациясига қараб 10-21,1% га, Spark – 10−21,1% га, Nexia – 15−19,4% га, Cobalt – 10−14,7% га, Lacetti – 3−3,1% га ошди. Қолган моделларнинг нархлари аввалги ҳолатда қолди.
Жиззах вилоятида янги туғилган эгизакларнинг жасадлари топилди. Чақалоқларнинг жасади сумканинг ичида полиэтилен пакетдан топилган. Воқеа “Оқолтин остонаси кўрки” фермер хўжалиги ҳудудида юз берган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Бу йил Пробация хизматида 3000 тагача электрон билагузук жорий этилади. Бундан ташқари, 18 та жазони ижро этиш колонияси 1833 та видеокамера ва 36 тўплам шахсий видеокамера билан жиҳозланади.
Шарҳлар