Келаси йилдан бошлаб йўллардаги қоидабузарликларни мобил телефонларда қайд этишга рухсат берилади

Келаси йилдан бошлаб йўллардаги қоидабузарликларни мобил телефонларда қайд этишга рухсат берилади

Ҳукуматнинг 11 ноябрдаги қарори билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишларига қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчиликка тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Газета.uz нашри ЎзА га таянган ҳолда хабар беради. Ушбу ҳужжат лойиҳаси ИИВ томонидан сентябрь ойи охирида муҳокама учун эълон қилинганди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Айни пайтда ЙҲХББнинг dyhxx.ejarima.uz сайти фақат видеорегистраторлардаги ёзувларни қабул қилмоқда. Видео узоғи билан уч кун олдин олинган бўлиши, давомийлиги эса 120 сониядан ошмаслиги керак. Шунингдек унда содир этилган қоидабузарлик санаси ва вақти кўрсатилган бўлиши лозим. ЙҲҚ бузилган ҳолат қайд этилган ҳар бир видео учун базавий ҳисоб миқдорининг 5% миқдорида пул мукофоти (11 150 сўм) тўланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.