Киевдаги банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик теракт ҳақидаги иш бўйича икки ойга ҳибсга олинди

Киевдаги банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик теракт ҳақидаги иш бўйича икки ойга ҳибсга олинди

Киевнинг Печерский район суди банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовни теракт ҳақидаги иш бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда Киев прокуратурасининг матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Каримов Украина ЖК 258-моддаси 1-қисми (теракт содир этиш ёки содир этиш таҳдиди) бўйича айбланмоқда. Прокурор Александр Жила суд мажлисидан кейин Каримов гаров киритиш ҳуқуқисиз икки ойга ҳибсга олинганини маълум қилди.

3 август куни тушликка яқин Суҳроб Каримов Киев марказида жойлашган “Универсал банк” бўлимига кириб, рюкзагида бомба борлигини айтган ва полиция чақиришлари сўраган.

Икки соатдан кейин Хавфсизлик хизмати Каримовни журналистларга интервью бераётган пайтда қўлга олган. Бунинг учун махсус хизмат ходимлари бинога мухбирларни киритган. Интервью пайтида хонага фуқаролар кийимидаги бир неча киши бостириб кириб, Каримовни қўлга олган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.