Колониялар ёнида икки қаватдан юқори биноларни қуриш тақиқланди

Колониялар ёнида икки қаватдан юқори биноларни қуриш тақиқланди

5 март куни Вазирлар Маҳкамаси “Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

Қарор билан озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:

– жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи асосидаги;
– тарбия колониялари;
– турмалар;
– маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхоналар.

Ҳужжатда айтилишича, озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига, улар ижарага берилишига, шунингдек, баландлиги 6 метрдан юқори бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўйилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.