Коронавирус бўйича ҳокимлик тақдим этган маълумотлар ССВ маълумотларидан фарқ қилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан COVID-19 га чалинган беморлар сони ҳақидаги маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларидан фарқ қилмоқда. Бунга Kun.uz нашри эътибор қаратади.
 
18 март куни ҳокимликда навбатдаги брифинг ўтказилган эди. Брифинг давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соғлиғи хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Манохон Бузурхонова пойтахтдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берган.
 
Унинг маълумотларига кўра, 17 март куни Ўзбекистонда 96 кишида коронавирус аниқланган, улардан 78 нафари – Тошкентда.
 
Бироқ аввалроқ ССВ матбуот хизмати 17 март куни Тошкентда 93 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берганди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.