Коронавирус форс-мажор сифатида тан олинди

Коронавирус форс-мажор сифатида тан олинди

Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши муносабати билан ҳукумат шартномалар бажарилмаганида бизнес учун “форс-мажор” режимини жорий этмоқда. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
 
Коронавирус пандемиясининг ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш мақсадларида  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига хўжалик юритьувчи субъектларнинг мурожаатлари бўйича енгиб бўлмас куч (форс-мажор) сертификатларини бериш топширилди. Агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса, сертификатни олиш муддати 1 кунни ташкил қилади.
 
Умуман олганда, агар томонлардан бирида форс-мажор ҳолати юзага келган бўлса, томонлар ўзаро манфаатли шартларда келишиб олишга уриниши мумкин. Масалан, шартномавий мажбуриятларга ўзгартиришлар киритиш йўли билан мажбуриятларнинг бажарилиш муддатларини узайтириш мумкин. Агар келишувга эришилмаса, енгиб бўлмас куч ҳолатларининг тасдиқланишига эҳтиёжи бор томонлардан бири ушбу вазирликка сертификат олиш учун мурожаат қилиш имконига эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.