Коронавирус ҳақида фейк хабар тарқатган депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Коронавирус ҳақида фейк хабар тарқатган депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган Қўқон шаҳар кенгаши депутати, хусусий корхона раҳбари Х.Н.га (1979 йилда туғилган) нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар беради.

28 март куни Х.Н. “Telegram” ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда “коронавирус” касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 31 март куни Кенгашдан розилик олинган ҳолда Х.Н.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.