Коронавирус сабабли ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонидан чартер рейси билан олиб чиқилди

Коронавирус сабабли ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонидан чартер рейси билан олиб  чиқилди

Саудия Арабистонида умра зиёратини амалга ошираётган 244 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейси ёрдамида олиб чиқилди. Улар икки ҳафта давомида карантинга жойлаштирилади.

Зиёратчилар эвакуацияси ҳақида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вакили маълум қилади. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши туфайли зиёратчилар ва туристларнинг киришига вақтинчалик тақиқ жорий этилганидан сўнг Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 февралдан Жидда ва Мадина билан мунтазам авиарейсларни тўхтатганди.  

Тошкентга Жиддадан келган 244 нафар фуқаронинг ҳаммаси тананинг ҳарорат скринингидан икки марта ўтди. Уларда коронавирусга чалиниш белгилари аниқланмади, дейди агентлик вакили. Аммо шунга қарамасдан, зиёратчилар икки ҳафта давомида яшаш жойи бўйича тиббий кузатув остида бўладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.