Коронавирус Ўзбекистонда. Энг сўнгги янгиликларни ўқинг

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин. 

ИИВда ҳайдовчилар қаерларда стикерларсиз юриши мумкинлигини айтишди

«Транспорт чекловлари фақат бир ҳудуддан иккинчисига ўтишда ҳамда Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларига тааллуқли. Бошқа шаҳар ва туманларга бу чекловлар тааллуқли эмас. Ушбу ҳудудларда автомобилдан фойдаланиш учун сизга стикер керак эмас», – дея қайд этади ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.

Бош прокуратура бозорларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда чекловлар бўлмаслигини билдирди

«Чекланган ҳаракат шароитларида озиқ-овқат маҳсулотларини юк автомобилларида етказиб бериш чекловларсиз ва тўсиқларсиз таъминланмоқда. Чунки бу чеклов юк автомобиллари ва озиқ-овқат маҳсулотларига таъсир кўрсатмайди» – дейди Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Рахимов.

Махсус комиссия: Фавқулодда вазиятни жорий этиш режалаштирилмаяпти

Ўзбекистонда фавқулодда вазият жорий этилиши ҳақидаги миш-мишлар бўрттириб кўрсатилган, дея қайд этилади Koronavirusinfo расмий каналининг хабарида.

ССВ раҳбари соғайиб кетган беморларни кузатиб қўйди

Коронавирус инфекциясидан дастлабки соғайган еттита фуқаро якшанба куни Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасидан чиқарилди. Уларни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кузатиб қўйди.

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғидан 1000 та тўплам

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи ўз дўконлари жойлашган маҳаллалардаги манзиллар бўйича мингта озиқ-овқат тўпламини юборди. Ушбу инсонпарварлик ёрдамини умумий карантин туфайли оғир вазиятда бўлган оилалар олди. Тўпламга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекциялаш воситалари киритилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.