Коронавирус Ўзбекистонда – шу соат янгиликлари

Коронавирус Ўзбекистонда - шу соат янгиликлари

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1692 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Асаларичиларга шахсий автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилди

Асаларичилар автомобиллар ҳаракатига тақиқ туфайли асалари хўжаликларида ишлай олмаётганди. Улар муаммо ечимини тезлаштиришни сўраб ҳукуматга мурожаат қилаётганди, чунки асаларилар ҳалок бўлиши ёки бошқа томонларга учиб кетиши мумкин. Айни пайтда Асаларичилар уюшмасининг ҳар бир аъзосига йўл варағи берилган.

ДСҚ йирик солиқ тўловчилар учун стикерлар беришни бошлади

Шахсий ва хизмат автотранспорти учун стикерлар йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналарнинг ходимларига берилади. Рухсат берувчи ҳужжатни олишга аризани my.soliq.uz сайти орқали бериш мумкин. Ушбу ҳужжат олинган пайтдан бошлаб 30 кун давомида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Транспортдан фақат соат 9.00 дан 18.00 гача ва белгиланган йўналиш бўйича фойдаланиш мумкин бўлади. Рухсатнома бепул берилади, унга уникал QR-код берилади, уни қоғозга босиб чиқариш керак.

Дарсликлар чиқарувчи босмахоналарга карантин даврида ишлашга рухсат берилди

«2020/2021 ўқув йилида умумтаълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш мақсадларида давлат ва хусусий ноширлик-полиграфия корхоналарига ўз фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади», – дейилади Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия қарорида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.