Коронавирус Ўзбекистонда – шу соат янгиликлари билан танишинг
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1380 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Тошкентда мобил савдо ярмаркаси ташкил этилди
Тадбиркорларга, махсус тижорат транспортидан фойдаланиш шарти билан, мавсумий маҳсулотларнинг мобил савдосини ўтказишга рухсат берилди. Ярмаркалар Учтепа туманининг Абдулла Қодирий, Юсуф Саккокий ва Кўксарой маҳаллаларида ҳамда Шайхонтоҳур туманининг Шайхонтоҳур маҳалласида ташкил қилинди.
Ҳукумат ишини йўқотган фуқароларга пул компенсациясини бериш имкониятини ўрганмоқда
«Иқтисодий ривожланиш ва камабағлликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бир нечта вариант кўриб чиқиляпти. Биз бу ҳақда ўйлаяпмиз. Ушбу чора катта маблағларни талаб қилади. Сўз бир неча миллион киши ҳақида бормоқда», — дея қайд этади иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ушбу чора ҳақида гапиришга ҳали эрта.
«Уральские авиалинии» компанияси Екатеринбургдан 152 нафар ўзбекистонликни олиб чиқди
Ушбу рейс Екатеринбург бўйича Россия ИИВ бошқармасининг чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун ташкил этилди.
Шарҳлар