Коронавирус Ўзбекистонда – шу соат янгиликлари билан танишинг

Коронавирус Ўзбекистонда - шу соат янгиликлари билан танишинг

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1380 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Президент 2300 та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратини харид қилишни топширди

Ушбу мақсадларга Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг 30 млн доллари сарфланади. Март ойида Шавкат Мирзиёев 500 та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратини харид қилишни  топширганди. Газета.uz нашрининг ҳукуматдаги манбага таянган ҳолда тарқатган хабарига кўра, 500 та аппарат Россиядан харид қилинади, ускуналар 22 апрелда етиб келиши керак. 2300 та аппаратни Зангиота туманида қурилаётган касалхонага ўрнатиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда захирада тахминан 1000 та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппарати мавжуд.

Пандемия шароитларида бизнесни қўллаб-қувватлашга 700 млн доллар жалб этиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев ушбу маблағларни энг аввало мева-сабзавот, озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга ва экспортни қўллаб-қувватлашга йўналтирилишини қайд этди.

ИИВ велосипедда фақат ишга бориш мумкинлигини билдирди

ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг сўзларига кўра, велосипеддан бошқа мақсадларда фойдаланиш карантин қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади. Ишга велосипедда борадиган фуқароларда паспорт, иш жойи томонидан берилган гувоҳнома ёки  меҳнат давтарчасидан кўчирма, шунингдек карантин даврида ишга жалб этилганини тасдиқлайдиган маълумотнома ёки бошқа ҳужжат бўлиши керак, дейди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.